Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой дунёдаги энг йирик самолёт-амфибия AG600 ни ишлаб чиқарди. У ўрмон ёнғинларини ўчириш, сувда қутқарув ишларини ўтказиш, шунингдек, Жанубий Хитой денгизидаги узоқ оролларга юкларни етказишга мўлжалланган. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, бу тўрт моторли турбо винтли гирдосамолёт ўлчами жиҳатидан Boeing 737 билан тенглашади, унинг қанотлари узунлиги 38,8 метрга тенг. Шу пайтгача энг катта ҳисобланган Россиянинг Бе-200 гидросамолёти ундан анча кичикроқ, қанотлари узунлиги 32,8 метрни ташкил этади.

AG600 Aviation Industry Corporation of China давлат корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни яратишга етти йил вақт сарфланган. Самолётни намойиш қилиш тадбири Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида бўлиб ўтди.

Унинг максимал учиш оғирлиги 53,5 тонна, максимал парвоз масофаси 4 500 километрни ташкил этади. 20 дақиқада амфибия 12 тонна сувни тўплай олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оқ қумли пляжлар, экзотика ва буддалар мамлакати: Краби ороли ҳақида туристлар нималарни билиши лозим?
Марказий Осиё
Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди
Дунё
Анқарадаги ракета заводида портлаш юз берди, беш ишчи ҳалок бўлди