Аргентиналик машҳур футболчи ва мураббий Диего Марадона Аргентина терма жамоасини бошқаришга яна бир бор тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
«Симеоне масаланинг молиявий томони сабаб Аргентина терма жамоасини бошқаришдан бош тортди. Мен эса унда текинга ишлашга тайёрман. Мен учун пул муаммо эмас», — деб таъкидлаган Марадона.
«Кўпчилик мени қимматбаҳо мураббий деб ўйлайди. Муориньо, Анчелотти, Симеоне ундай эмасми? Мен уларнинг фонида қанчалик қиммат эканимга ақлим етмайди».
«Мен мураббийлик фаолиятини қўмсамоқдаман. Футболчилар билан ишлашни, журналистлар билан можароларни соғинмоқдаман», — деб фикрига якун ясади Марадона.
Изоҳ (0)