• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Панама: Ўйинчиларидан кўра мураббийи кучли жамоа

    «Дарё» интернет-нашри шу йилнинг 10 сентябрь — 1 октябрь кунлари Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларини навбатма-навбат таништириб бормоқда. Бунгача мезбонлар ҳамда Португалия терма жамоалари ҳақида маълумот берилган эди, бугун эса Ўзбекистоннинг мусобақа гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби — Панама ҳақида.

    Фото: Getty

    Фото: Getty

    Қандай қилиб ЖЧ—2016 иштирокчисига айланган?

    2016 йилнинг май ойида Коста-Рикада футзал бўйича Шимолий Америка (КОНКАКАФ) чемпионати — Колумбияда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Саккиз жамоа иштирок этган мусобақанинг икки гуруҳдан иборат гуруҳ босқичи якунига етиши биланоқ ЖЧ—2016 иштирокчилари маълум бўлди: Гватемалани 4:1, Гондурасни 10:3, Мексикани эса 4:3 ҳисобида мағлуб этган панамаликлар ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионати иштирокчисига айланди.

    Қайд этиш жоиз, Панама мусобақадан мусобақага КОНКАКАФ чемпионатидаги натижаларини яхшилаб бормоқда. 2004 йилги минтақавий мусобақада 5-ўринни эгаллаган панамаликлар, 2008 йили тўртинчи, 2012 йили учинчи ва ниҳоят, 2016 йилги биринчиликда иккинчи ўринни эгаллади. Сўнгги чемпионатда Августин Кампузано шогирдлари ярим финалда Кубани қўшимча вақтларда 6:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, финалда мусобақа мезбони Коста-Рикага йирик — 0:4 ҳисобида таслим бўлди.

    Кучли томонлари

    Панама футзалининг халқаро майдонлардаги муваффақиятли иштироки, аввало, терма жамоа бош мураббийи Августин Кампузано номи билан боғлиқ. Куба футзал терма жамоаси мураббийлари штаби таркибида Испанияда ўтган 1996 йилги, Гватемалада ташкил этилган 2000 йилги ва Хитой Тайпейи мезбонлик қилган 2004 йилги жаҳон чемпионатларида қатнашган мураббийнинг бош мураббий этиб тайинланиши Панама футзал термасини бутунлай ўзгартириб юборди.

    Фото: ФИФА

    Фото: ФИФА

    Тўрт йил аввал Панама терма жамоасини илк бор жаҳон чемпионати сари етаклаб бориб, Клаудио Гудриж ва Фернандо Мена каби ўйинчиларни ҳақиқий қаҳрамон ва юлдузга айлантирган мураббий бу сафар янада яхшироқ натижаларга эришишдан умидвор. Сўнгги КОНКАКАФ чемпионатида мусобақанинг энг яхши дарвозабони дея тан олинган Даниэл Атенсио эса ҳозирги Панаманинг энг кучли нуқтаси ҳисобланади.

    Жаҳон чемпионатларидаги иштироки ҳақида

    Панама, юқорида таъкидланганидек, жаҳон чемпионатларидаги дебютини бундан тўрт йил аввал Таиланд залларида ўтказган ва Колумбиядаги мундиал улар учун иккинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади.

    Умуман олганда, Кампузано шогирдлари Таиландда ёмон натижа қайд этмаган, ҳатто омадли иштирок этган, дейиш мумкин. Мусобақа гуруҳ босқичи 1-турида Марокашни 8:3 ҳисобида мағлуб этган дебютантларнинг Европа гиганти Испания (3:8), Осиё гранди Эронга (3:4) қарши бирор чора топа олиши, албатта, амри маҳол эди.

    Фото: Getty

    Фото: Getty

    Нимчорак финалда эса Бразилия рақиб бўлган — нафақат ўзининг, балки Озарбайжон, Қозоғистон ва Россия каби миллий терма жамоаларни ҳам ўйинчилар билан таъминлаб бераётган ва охир-оқибат 2012 йилги жаҳон чемпионига айланган юрт вакиллари Панамага «атиги» 16 та гол урганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

    2016 йилги жаҳон чемпионатини Панама айнан Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув 10 сентябрь куни Кали шаҳридаги «Халқ колизейи»да бўлиб ўтади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    21.07.2016, 18:33   Изоҳ (0)   3637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА: Россияда халқаро мусобақаларни ўтказишни музлатиш ҳақидаги тавсия ЖЧ—2018 га тегишли эмас

    20.07.2016, 10:26

    Оқ уй: АҚШ Россиянинг Олимпиада ўйинларидаги иштироки борасида маълум позицияга эга эмас

    20.07.2016, 08:42

    Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Колумбия: футзал оламидаги сенсацион янги куч

    19.07.2016, 17:11

    WADA: Россиялик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларига қўйилиши индивидуал тартибда кўриб чиқилиши зарур

    19.07.2016, 16:04

    Моуриньонинг уйига ўғри тушди (фото)

    18.07.2016, 11:45

    Франция махсус хизматлари Евро–2016 давомида бир қанча терактларнинг олдини олганлиги маълум қилинди

    17.07.2016, 10:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.