Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) федерацияларга Россияда йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик ва ўтказишни музлатиш ҳақидаги тавсияси футбол бўйича 2017 йилги Конфедерациялар кубоги ҳамда 2018 йилги жаҳон чемпионатига тегишли эмас. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
19 июль, сешанба куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ижроия қўмита йиғилишини ўтказди ва унинг якунлари бўйича қатор қарорлар қабул қилди, халқаро федерацияларга бир неча тавсиялар ишлаб чиқилди. Улардан бири Россияда йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик ва ўтказишни музлатишдан иборат бўлганди.
«ХОҚ баёнотида спортнинг қишки турлари бўйича мусобақалар ҳақида гап кетган ва мурожаат тегишли федерацияларга йўлланган. ФИФА Россияда жаҳон чемпионати ҳамда Конфедерациялар кубогини ўтказишга тайёргарлик билан банд. Мазкур мусобақалар мухлислар ва қатнашчилар учун муваффақиятли ўтишига ишончи комил», — дея таъкидлади матбуот хизмати.
Изоҳ (0)