Россиялик исталган спортчининг 2016 йилги Олимпиада ўйинларига қўйилиши масаласи индивидуал тартибда кўриб чиқилиши зарур. Шу билан бирга, ҳатто бу масала ижобий ҳал этилган тақдирда ҳам спортчи фақат нейтрал байроқ остида қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Ричард Маклареннинг мустақил комиссияси ҳисоботи якунлари бўйича эълон қилинган Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) релизида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
18 июль, душанба куни комиссия 2014 йили Сочида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида допинг билан боғлиқ фирибгарликларга оид текширув якунларини тақдим этди. Ҳисоботга кўра, Россия спорт вазирлиги, Россия терма жамоалари спорт тайёргарлиги маркази ва Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) маҳаллий спортнинг допинг дастурини қўллаб-қувватлаган.
«WADA Халқаро олимпия ва халқаро паралимпия қўмиталарига Риодаги Олимпиада ва Паралимпиадага россиялик спортчиларнинг барчасини қўймасликни тавсия этади. Россиялик атлетларнинг ҳар бир индивидуал талабномаси қўмиталар томонидан ўта синчиклаб текширилиши ва фақат нейтрал байроқ остида иштирок этиш шарти билан кўриб чиқилиши зарур», — дейилади агентлик релизида.
Изоҳ (0)