Facebook компанияси оптикага асосланган технологияни ишлаб чиқди, у Wi-Fi орқали маълумотлар узатиш ўрнини боса олиши мумкин, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Яратувчилар сўзларига кўра, у тезроқ ишлайди ҳамда қабул қилувчи ва тарқатувчи ускуналар бевосита кўриниб турмаса ҳам, маълумотларни узатади.
Концентраторни яратишда флуоресцент (нурлатилганда ялтираб кўринадиган) оптик толалар қўлланилган. Улар битта рангдаги толаларни ютиб, бошқа рангдаги толаларни чиқаради. Толалар катта майдондаги ёруғлик нурларини йиғиб, уларни турли йўналишлардан ютади ҳамда ихчам ва тезкор фотодетекторга жўнатади, бунда тўлқинларнинг ранги турлича бўлгани туфайли сигнал кучаяди.
Wi-Fi нуқта аналоги концентратор (кичик нурли антенна) ҳамда Wi-Fi-тармоқлар ва рақамли телевидениеда қўлланиладиган кодировка тизимидан фойдаланади. Қурилма жилоланиб турадиган кўп сонли толалардан ташкил топган ва ёруғлик билан оддий радиотўлқинлар каби алоқада бўлади.
Тизим прототипи маълумотларни сониясига 2 гигабитгача тезликда қабул қилиш ва узатиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)