Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дастурчилари 1-синф учун «Алифбе» электрон дарслигини яратди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Дарсликнинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим олишдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштириш ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ресурсда фойдаланилган ранг-баранг тасвирлар, ўйинлар, мусиқалар болаларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширади. Дарсликнинг охирги қисмида мавзуни мустаҳкамлаш учун вазифалар берилган. Ўқувчилар алифбени компьютер орқали ўрганиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)