Жоржия технология институти (АҚШ) муҳандислари DURUS роботини 45-ўлчамдаги оддий кедаларда ҳаракатланишга ўргатди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Яқингача инсон ҳаракатига ўхшаш тарзда бир неча километр юришга қодир автоном механизмни ишлаб чиқишга ҳеч ким киришмаганди. Икки оёқли роботлар анча нотабиий ҳаракатланади. Кеда кийган DURUS эса юриш чоғида ўз оғирлигини эҳтиётлик билан товондан оёқ учига олади.
https://www.youtube.com/watch?v=1fC7b2LjVW4
Муҳандислар роботлар ҳаракатланиши учун ғилдирак ёки занжирли тасмалардан фойдаланиш маъқулроқ эканлигини таъкидлайди. Бироқ мазкур институт автоматизация ва мехатроника кафедраси доценти Аарон Эймсга кўра, келажакда роботларга зинапоялардан кўтарилиш ёки тор йўлаклардан юриш малакаси талаб этилиши мумкин. Бунда эса айнан инсон каби ҳаракатланиш ўқуви зарур бўлади.
Изоҳ (0)