Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Африка қирғоқларида яшовчи катта оқ акулалар инсон хўжалик фаолиятининг салбий таъсири, океан сувининг ифлосланиши ва чегараланган генофонд туфайли яқин орада бутунлай қирилиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Стелленбош (Ғарбий Кейп) университети олимларининг тадқиқотида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Тадқиқот натижаларига кўра, Жанубий Африка қирғоқларида улкан йиртчиқнинг атиги 350–520 таси қолган. Бу эса олимлар тахмин қилганидан икки баробар камроқ бўлиб чиқди.

Жанубий Африкадаги соҳилларда сёрфингчи ва сузувчиларни қутқариш учун ўрнатилган тўрлар туфайли катта оқ акулалар сони камайиб кетмоқда. Сўнгги 30 йил давомида фақатгина Дурбан ҳудудида мингдан ортиқ акула тўрга ўралиб кетиши оқибатида йўқ бўлиб кетди. Шунингдек, балиқ овловчилар кўплаб акулаларни ўлдиради, океан сувининг ифлосланиши ҳам акулаларга зиён етказади.

Жанубий Африка қирғоқларида кўпая оладиган атиги 333 катта оқ акула қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги