Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмер Туркияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими чекланган вақт давомида амал қилиши ва иложи борича тезроқ бекор қилиниши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Унинг таъкидлашича, ҳукумат ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича гумонга эмас, исботланган фактларга асосланиши керак.
Нашр эслатишича, Туркия президенти Ражиб Тоййиб Эрдўғон давлат тўнтаришига уриниш билан боғлиқ хавфларни нейтраллаштириш учун уч ойга фавқулодда ҳолат режимини киритган эди.
Изоҳ (0)