Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида мамлакатдаги тўнтаришга уриниш ҳақида куёви орқали хабардор бўлгани ва дастлаб бунга жиддий қарамаганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз тасдиқни кечроқ олдик, бироқ бошида, аслида, менга куёвим хабар берди», — деди Туркия президенти.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, у тўнтаришга уриниш ҳақда биринчи марта эшитганида, «бунга жиддий эътибор бермаган».
Туркиялик ҳарбийлар гуруҳи 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринди. Асосий жанговар ҳаракатлар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. 16 июль куни эрталаб тўнтариш тарафдорлари таслим бўла бошлади, Туркия Қуролли кучларининг кўплаб ҳарбийлари тўнтаришга алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олина бошлади.
Изоҳ (0)