11 июль куни Испаниядан парвоз қилган, қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 самолёти Миср пойтахти Қоҳирага қўнди. Тегишли хабар лойиҳанинг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирилган, дея хабар берди «ТАСС».
«Андре Боршберг икки кунлик парвоз ва эҳромларни айланиб чиққандан сўнг Қоҳирага қўнди», — дейилади хабарда.
Миср фуқаролик авиациясининг 12 июль, сешанба куни маълум қилишича, Андре Боршберг ва Бертран Пиккар бошқаруви остидаги самолёт Гиза эҳромларини айланиб учади ва бу кадрлар экологик тоза учиш қурилмасининг дунё бўйлаб саёҳати ҳақидаги фильм сюжетига киритилади.
Қоҳира Solar Impulse 2 самолётининг охиргидан битта олдинги бекати бўлиб, шундан сўнг у Абу-Дабига йўл олади. Айнан Абу-Дабидан 2015 йилнинг 9 мартида у ўз турнесини бошлаган эди.
Ҳаво кемаси ҳозиргача дунёнинг 15 шаҳрида бўлишга улгурди. 2015 йил ёзида самолёт 120 соатдан ошиқ парвоз қилиб, энг узоқ тўхтовсиз ҳавода учиш бўйича рекорд ўрнатганди.
Изоҳ (0)