Хитойнинг Leagoo компанияси янги М5 смартфонини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Компания таъкидлашича, қурилма ўқни тутиб қолиш, автомобиль оғирлигини кўтариш, ёнғоқни чақиш ёки мих қоқишга ҳам қодир. Смартфоннинг нархи бор-йўғи 70 долларга тенг.
Leagoo М5 корпуси нанометалли синчга эга бўлиб, яхлитдир. Шунинг ҳисобига у, промо-материалларда таъкидланишича, Samsung Galaxy S7 ва iPhone 6s’дан анча мустаҳкамроқдир.
Смартфон 5 дюймли ва 1280×720 пикселли экран, тўрт ядроли Mediatek МТ6580 чипсети, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 8 ва 5 мегапикселли камералар, 2300 мА/соат сиғимли аккумулятор, бармоқ изи сканерига эга.
Изоҳ (0)