АҚШнинг ABC телеканали жазирама остида қолдирилган автомобиль салони неча даражагача қизиши борасида тажриба ўтказди. Тажриба доирасида телеканал ходимлари машина ичида печенье пиширди, деб хабар бермоқда Motor.
Машинанинг олд панелига металл буюм ичига жойлаштирилган хамир ва термометр қўйилди. Кўчада ҳарорат 30—33 даража иссиқ бўлганида, машина ичидаги ҳаво ҳарорати бир соат мобайнида +60 даражагача кўтарилди.
Икки ярим соат ичида эса печенье ҳарорати +75 даражагача етди ва пишириқ бутунлай тайёр бўлди.
ABC телеканалининг қайд этишича, ҳатто +15 даража салқин бўлган қуёшли кунда автомобиль ичи +38 даражагача, +32 даража иссиқда эса +70 даражагача қизиши мумкин.
Аввалроқ АҚШнинг Аризона штатида жазирама туфайли асфальтда стейк пиширилган эди.
Изоҳ (0)