12 июль, сешанба куни қарийб 5 фоизга қимматлашган нефть American Petroleum Institute’нинг АҚШ бозорида ёқилғи захиралари 2,2 миллион баррелга кўпайгани ҳақидаги маълумотларидан кейин арзонлаша бошлади. Бозор уларнинг 3 миллион баррелга камайишини кутган эди, деб ёзади «Ведомости».
Brent нефти фьючерслари Тошкент вақти билан 10:12 га келиб, 1,24 фоизга — баррелига 47,87 долларгача пасайди. WTI эса 1,05 фоизга — баррелига 46,31 долларгача арзонлашди.
АҚШдаги нефть захиралари даражаси ҳақидаги расмий маълумотлар 13 июль, чоршанба куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)