Франция президенти Франсуа Олланднинг шахсий сартароши ҳар ой 9 минг 895 евро маош олади. Бу ҳақда Le Canard enchaine нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сартарош билан шартнома 2012 йил 16 майда Елисей саройи канцелярия директори томонидан президентлик мандати амал қиладиган муддатга тузилган. Шу тариқа, беш йиллик меҳнат шартномаси унга умумий ҳисобда 593 минг 700 евро миқдоридаги умумий даромад келтиради. Бундан ташқари, у яшаш учун нафақа ва оила учун бошқа имтиёзларга ҳам эга бўлади.
Нашрга кўра, сартарош доимо президент ихтиёрида бўлиши ва аксарият сафарларида унга ҳамроҳлик қилиши лозим. Унинг шартномасига саройдаги фаолияти давомида ва ундан кейин ўзи бажарган иш ёки эга бўлган маълумотлари борасида мутлақ махфийликка амал қилишни зиммасига олиши ҳақидаги банд киритилган.
Изоҳ (0)