Франциянинг футбол бўйича терма жамоаси Европа чемпионати финалининг фаворити деб ҳисобланмоқда. Буни William Hill букмекерлик конторасининг 10 июль, якшанба кунги котировкалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Францияликларнинг ғалабаси коэффициенти 2,10, португалияликлар ғалабаси коэффициенти эса 4,50 ни ташкил этмоқда. Дуранг коэффициенти — 2,87.
Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги Евро–2016 финал баҳси Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида, 10 июль, Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Изоҳ (0)