Испаниянинг Арагон мухтор ҳамжамиятидаги Теруэль шаҳрида профессионал тореадор Виктор Баррио коррида чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
9 июль, шанба куни бўлиб ўтган намойиш пайти буқа шохларини 29 ёшли тореадорнинг кўкрагига санчди. Испания бош вазири вазифасини бажарувчи Мариано Рахой Баррионинг ўлими муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Хосе Куберо 1985 йили корридада буқа томонидан ўлдирилган охирги тореадор бўлганди.
Изоҳ (0)