ИШИД жангарилари Сурияда беш киши, шу жумладан, тўрт нафар футболчини қатл этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эркаклар курд халқ мудофааси отрядлари фойдасига жосусликда айбланиб ўлдирилгани билдирилмоқда. Қатл ИШИДнинг Суриядаги норасмий пойтахти саналадиган Ракка шаҳрида, болалар кўз ўнгида рўй берди.
The Daily Mail манбаларига кўра, футболчилар «Аш-Шабоб» клуби таркибида ўйнаган. Усома Абу Кувайт, Эҳсон ал-Шавейҳ, Ниҳад ал-Ҳусайн ва Аҳмад Ахавах жангарилар қурбони бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)