Бугун, 5 июль куни Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинциясида Мардан округида юз берган портлаш оқибатида 11 киши, шу жумладан, икки нафар полициячи жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ARY News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портловчи қурилма дўкон олдида ўрнатиб кетилган эди. Сапёрларнинг ҳисоб-китобига кўра, бомба 600 грамм портловчи моддадан ташкил топган. Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари портловчи қурилмани ўрнатиб кетган жангариларни қўлга олиш операциясини ўтказмоқда.
Хайбер-Пахтунхва провинцияси Покистоннинг шимоли-шарқида, Афғонистон билан чегарасида жойлашган. Унинг ҳудудида Афғонистоннинг «Толибон» жангарилар гуруҳи ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)