Танзанияда икки автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 30 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳалокат City Boy транспорт компаниясининг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган иккита 60 ўринли автобуси Мавени қишлоғида бир-бири билан тўқнашиб кетиши туфайли рўй берди. Жароҳатланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда, қурбонлар сони ортиши мумкин», — дея таъкидлади маҳаллий полиция раҳбари Тобиас Садоеки.
Полиция йўл-транспорт ҳодисаси сабабини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)