Vogue мода журналининг арабча талқинини Саудия Арабистони маликаси Дина Абдулазиз бошқарди. Vogue Arabia ишга туширилиши ҳақида анчадан бери овозалар юрарди, бироқ фақат энди Condé Nast нашриёти мазкур маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Журналнинг онлайн кўринишидаги биринчи сони шу йил сентябрда, босма нашри эса 2017 йил баҳорида дунё юзини кўриши билдирилмоқда. «Араб дунёси 250 миллион кишидан иборат ва уларда ҳеч қачон Vogue бўлмаган», — дея таъкидлаган малика.
Маълумот учун, малика шаҳзода Абдулазиз бин Носир бин Абдулазиз ал-Саудга турмушга чиққан, уларнинг уч нафар фарзанди — қизи ва эгизак ўғиллари бор. Малика мода сайтида ўз рукни, Саудия Арабистони ва Қатарда дўконларига эга.
Изоҳ (0)