Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул аэропортидаги терактга Қирғизистон, Тожикистон ва Доғистон фуқаролари алоқадор эканлигини маълум қилди, Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мазкур шахслар орқали муҳим ва аниқ хулосаларга келишимиз мумкин. Кўриб турганингиздек, Доғистон, Қирғизистон, Тожикистон фуқаролари бунга аралашган. Афсуски, қўшни ва яқин давлатлар билан шундай ҳолат юзага келди», — дея таъкидлади Эрдўғон.
Туркия президентининг билдиришича, теракт муносабати билан қўлга олинганлар сони 30 кишига етди.
Изоҳ (0)