Чеченистон раҳбари лавозимини вақтинчалик бажарувчи Рамзан Қодиров Анқарани Туркияда яширинган чеченистонлик террорчиларни Россияга топширишга чақирди, деб ёзади «РИА Новости».
«Агар Туркия ҳукуматига террорчилар ҳақидаги маълумотлар зарур бўлса, уларни яна бир марта айтаман. Ёзиб олинг!» — дея Қодиров қатор исм-шарифларни санаб ўтди ва улар «Туркия соҳилида» ўзларини эркин ҳис қилишини қайд этди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, у Анқарани ўзи тилга олган чеченистонликлар томонидан етиши мумкин бўлган хавф ҳақида огоҳлантирган, аммо бунга жавобан, уларни топшириш ҳақида фақат ваъдалар берилган холос.
«Россияни ‘тузлаш’га уриниб, Ғарб, Грузия ва бошқа махсус хизматлар Чатаевни етиштирди ва, агар у Истанбулдаги воқеаларга алоқадор бўлса, бунинг учун жавобгарликни олиши ва Чеченистон томонига қарамаслиги керак», — дея қўшимча қилди Қодиров.
Изоҳ (0)