Ягона умумреспублика процессинг маркази Woy-Wo‘ ягона интернет тўловлари порталини ишга туширди. Бу ҳақда, марказ матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Портал орқали айрим интернет дўконларидан харид қилинган маҳсулотлар учун, шунингдек, мобил алоқа, интернет-провайдерлар, суғурта компаниялари, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сони ҳали кам, негаки рўйхат энди шакллантирилмоқда.
Ишланма муаллифларининг таъкидлашича, портал электрон тижорат иштирокчилари — сотувчи ва харидорларни тўғридан-тўғри боғлаб, бу билан уларнинг вақтини ва пулини тежайди.
Порталда ёки UzCard дастурида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар Woy-Wo‘ учун ўша логин ва паролни қўллаши мумкин.
Порталнинг мобил версияси ва мобил дастурлари яқин орада ишга туширилади.
Изоҳ (0)