Самарқандда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан ОАВларни таништириш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзади «Самаркандский вестник».
Самарқанд шаҳар ҳокими А. Шукуров таъкидлашича, Ўзбекистон мустақиллигига бағишлаб, «Мустақилликнинг 25 йиллигига 25 та янги йўл» шиори остидаги ташаббус амалга оширилмоқда, унда самарқандликлар фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Рудакий кўчасида кенг кўламли реконструкция ишлари жадал бормоқда. Реконструкциядан сўнг бу ерда кенглиги ўртача 44 метрга тенг олти полосали тезкор автомагистраль пайдо бўлади.
Самарқанд шаҳрида бу йил жами 50 га яқин катта ва кичик йўллар янгиланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)