«Алоқабанк» АТ бир пластик картадан иккинчисига пул ўтказмаларини Click мобил дастури орқали амалга оширишни йўлга қўйди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда эслатилишича, шу йилнинг январь ойида «Алоқабанк» ва Uzcard ташкилоти P2P пластик карталараро пул ўтказмалар хизматини Uzcard мобил иловаси ва шахсий кабинети орқали жорий қилганди. «Ушбу хизматнинг кўлами бошқа банклар ва бу хизматни етказиб берувчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда тобора кенгайиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 28 июнь кунидан бошлаб пластик карталараро пул ўтказмалари хизматидан Click мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин. «Алоқабанк» мижозлари нафақат бошқа «Алоқабанк» мижозларига, балки «Агробанк» АКБ пластик карта эгаларига маблағларини ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)