Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 4 июль куни ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
Хабар беришларича, 4 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +18...+23 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, қолган ҳудудларда +20...+25 даража илиқ бўлади.
4 июль куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +35 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +39 даражагача, қолган ҳудудларда +38 даражагача иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 4 июлга ўтар кечаси ва 4 июль куни қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)