«Аш-Шабоб» экстремистик гуруҳининг Сомали пойтахти марказидаги меҳмонхонага уюштирган ҳужумида 15 киши ҳалок бўлди, камида 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Биз кўпчиликни орқа эшик орқали чиқариб, уларни қутқариб қолдик», — дейилади маҳаллий полиция баёнотида.
Associated Press маълумотларига кўра, жангарилар одамларни гаровга ҳам олган, уларнинг сони ҳозирча номаълум.
Ҳужум Могадишодаги Nasahablood меҳмонхонасига уюштирилди. Дастлаб худкуш террорчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, сўнг жангарилар меҳмонхонага бостириб кирди. Иккинчи портлаш меҳмонхона ичкарисида содир бўлди. Полиция улар билан отишма олиб борди.
«Аш-Шабоб» гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олиб бўлди.
Изоҳ (0)