Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида 25 июнь, шанба куни «Лашкари Тоййиба» гуруҳи жангариларининг полиция конвойига ҳужуми оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Greater Kashmir нашри маълумотларига кўра, икки жангари Пампор шаҳрида полиция автобусига ҳужум уюштирган. Уларнинг йўқ қилингани билдирилмоқда.
Ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган «Лашкари Тоййиба» гуруҳи 12 нафар полициячи қурбон бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)