АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатидаги тошқин оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ 14 киши табиий офат қурбони бўлгани билдирилганди.
Расмийларга кўра, штат тарихидаги охирги 100 йил мобайнида энг кўламли тошқинда юзлаб киши қутулиб қолишга муваффақ бўлган. Табиий офатга ёғингарчилик туфайли қатор ҳавзалар, жумладан, Элк дарёсининг қирғоқдан чиқиши сабаб бўлган. Губернатор Рэй Томблинга кўра, ундаги сув сатҳи меъёрдагидан салкам 10 метрга кўтарилган, бу эса 1888 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ғарбий Виржиниядаги 55 округдан 44 тасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Изоҳ (0)