Панамада авж олган грипп эпидемияси оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ 18 киши ҳаётдан кўз юмгани, 600 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Госпитализацияга муҳтож бўлган 1,54 мижоздан 388 нафари ҳозирга қадар шифохонада қолмоқда.
Апрель ўрталаридан бери 4 миллион аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда 800 минг киши гриппга қарши эмланди, яқин орада Панамага 1,18 миллион доза вакцина келтирилади. Президент Хуан Карлос Варела нафақат кам таъминланган фуқаролар орасида, балки оммавий вакцинация ўтказиш тўғрисида кўрсатма берган.
Изоҳ (0)