Франция президенти Франсуа Олланд Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш жараёни имкон борича тезроқ якунланиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 24 июнь, жума куни мамлакат ҳукумати расмий вакили Стефан Ле Фоль маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши учун зарур бўлган барча жараёнлар энг қисқа муддатларда ўтказилиши лозимлигини билдирди», — дея таъкидлаган Елисей саройида ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилиши якунларига изоҳ берган Ле Фоль.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЕИ раҳбарияти ҳам Буюк Британиядан бу масалани «пайсалга солмаслик»ни сўраганди.
Изоҳ (0)