Америкалик аёл 24 июнь, жума куни Техаснинг Форт-Бенд округи, Фулшир аҳоли пунктида қизини отиб ўлдирди ва иккинчисини оғир яралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ABC телекомпанияси маълумотларига кўра, ўқ товушларига шаҳар кўчаларини патруль қилаётган полициячи тезкорлик билан муносабат билдирган. Жиноят жойига аёл навбатдаги ўқ узишга чоғланаётганда етиб келган ва уни отиб ўлдирган. Аёлнинг иккинчи қизи омон қолди ва оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.
Полиция юз берган ҳодиса тафсилотлари ва аёлни жиноятга ундаган сабабларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)