Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Tesla Motors раҳбари Илон Маск қуёш панелларини ишлаб чиқарувчи SolarCity компанияси харид қилиниши туфайли Tesla Motors капитализацияси 1 триллион долларга етиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Унинг сўзларига кўра, иккала компания ҳам дастлаб капитализацияда йўқотишларга учраши мумкин. Бироқ Илон Маск SolarCity келаси уч—олти ой давомида пул оқимларининг ижобий сальдосига эга бўлишига ишонади. Унинг аниқлик киритишича, SolarCity’ни харид қилиши Tesla’нинг пул маблағларига эҳтиёжига таъсир ўтказмайди. Шунингдек, олди-сотди компания йил охиригача пул оқимларининг ижобий сальдосига эга бўлиши ҳақидаги прогнозларга ҳам таъсир қилмаслиги керак.

Аввалроқ Tesla Motors компанияси (асосчиси ва бош директори — Илон Маск) қуёш энерготизимларини яратиш билан шуғулланадиган SolarCity компаниясини сотиб олишни таклиф қилган эди. Илон Маск ушбу энергетика компаниясининг ҳам энг йирик акциядори ва директорлар кенгаши раисидир.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади