Ўзбек дастурчилари «Ур, тўқмоқ» ўйинини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ўйин ўзбек халқ эртаги асосида яратилган бўлиб, эртак қаҳрамонлари талқинида ишлаб чиқилган. Ўйин 3 босқичдан иборат. Дастур 2D ва 3D ўлчовли аниқлаш, ўзининг даражаларини аниқлаш, аудиофайлларни ўз ичига олади. Ўйин янада қизиқарли бўлиши учун эртакдан ташқари объектлардан ҳам фойдаланилган.
Дастурчилар Низомиддин Балтабаев, Аваз Мирзаев ва Сирожиддин Халиловга ушбу ўйин учун агентлик томонидан тегишли гувоҳнома берилди.
Изоҳ (0)