Янги iPhone 7 SIM-карта учун иккинчи слотга эга бўлиши мумкин, деб ёзади «Газета.ru» Engadget’га таяниб.
Портал манбаси смартфоннинг янги модели учун мўлжаллангани тахмин этилган таркибий қисмлар суратини эълон қилди. Таъкидланишича, фотосуратлар Хитойдаги Rock Fix таъмирлаш устахонаси ходимлари орқали олинган.
Бундан ташқари, миш-мишларга қарамай, iPhone 7’да наушниклар учун 3,5 миллиметрлик тешик мавжуд бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)