Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан Стратегик ташаббуслар агентлиги (СТА) томонидан тузилган «Миллий технологик ташаббус» (МТТ) дастурида Россияда технологияларни ривожлантиришнинг 2035 йилгача бўлган йўл харитаси режалаштирилди: унга, жумладан, дастурлашнинг маҳаллий тили, Touch ID ва фитнес-браслетлар муқобиллари, учувчисиз учар қурилмалар учун алоқа операторининг янги тури ва телепортация кирди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
Россия квант маркази илмий ходими Алексей Фёдоров МТТ дастурида квант телепортацияси ҳақида гап бораётганини айтди. 1993 йилда эълон қилинган илмий ишдан сўнг пайдо бўлган термин модданинг ўзини эмас, унинг квант ҳолатини масофага узатишни билдиради, яъни бунда СТА 2013 йилгача дунёнинг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига «портал»лар орқали кўчиб юришни режалаштиргани ҳақида гап бормаяпти.
«Коммерсантъ» нашрининг президент маъмуриятига яқин манбаси аниқлик киритишича, узоқ келажакка мўлжалланган бундай лойиҳаларда ҳар қандай нарса ёзилиши мумкин, чунки уларни ўша йилларда ким амалга ошириши номаълум ва бунинг учун жавобгарлик йўқ.
Изоҳ (0)