Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Фаол ёшлар мактаби» лойиҳасининг расмий саҳифаси ўз ишини бошлади, мактабга аъзолик давом этмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири маълум қилди.

Фото: Facebook/ Фаол ёшлар мактаби

Фото: Facebook/ Фаол ёшлар мактаби

«Фаол ёшлар мактаби» аъзолигига олий таълим муассасалари талабалари ва уюшмаган 18—30 ёшгача бўлган ёшлар қабул қилиниши мумкин.

Мактаб аъзолигига даъвогар талаба анкетани топшириш вақтида унинг олий таълим муассасасидаги сўнгги ўқув семестрида умумий ўзлаштириши 80 фоиз (семестрдаги барча тўпланган рейтинг баллари қўшилиб, умумий семестрдаги фанлар сонига бўлинганда) ва ундан юқори бўлиши шарт.

Мактаб аъзолигига қабул қилиш жараёни уч босқичда амалга оширилади:

  • ариза-анкета билан мурожаат этиш;
  • анкета маълумотлари асосида иккинчи босқичга ўтган ёшлар тест ёрдамида синовдан ўтказилади;
  • тест синовларидан ижобий натижа билан ўтган аъзоликка даъвогарлар махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилади ҳамда суҳбатдан муваффақиятли ўтган ёшлар мактаб аъзолигига қабул қилинади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди