22 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Евро—2016. Ўн учинчи кун. Исландия — Австрия, Венгрия — Португалия, Италия — Ирландия, Швеция — Бельгия. Live.
2. Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари «Қамчиқ» туннели орқали ҳаракатланишга биргаликда старт берди. 22 июнь куни Тошкентдаги «Ўзекспомарказ»да «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўли ва мазкур улкан лойиҳа доирасида қурилган туннелнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
3. Юлдуз Усмонова Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига бағишлаб қўшиқ куйлади. Саммит кунлари эса Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат чекланади.
4. Ўзбекистонда аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг ҳужжат топшириши пуллик бўлгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Бундан ташқари, тест имтиҳонлари 20 июлга кўчирилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам рад этилган.
5. Prisma Ўзбекистонда App Store’дан энг кўп юклаб олинаётган дастурга айланди. Prisma суратларни Марк Шагал, Эдвард Мунк ва бошқа машҳур рассомларнинг услубига мослаб ўзгартириш имконини беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)