«Ўзэлтехсаноат» компаниясига таркибига кирувчи корхоналар 2016 йилнинг биринчи чорагида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 20% (227,3 миллиард сўмгача), халқ истеъмоли молларини 3 фоизга (73,5 миллиард сўмгача) кўпайтирди. Маҳсулотларнинг 33,7 фоизи экспортга жўнатилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Кейинги беш йил давомида илгари импорт қилинган маиший техниканинг 25 дан ортиқ турини тайёрлаш ўзлаштирилди. Бугунги кунга келиб маиший техника ички бозорининг 40—45 фоизи маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига қопланмоқда.
Жорий йилда компания ички бозорнинг маҳаллий маҳсулот билан тўлдирилиши даражасини янада кўпайтиришни мўлжалламоқда. Жумладан, бу кўрсаткичлар кондиционерларда 37,2, газ ва электр плиталарда 56, телевизорларда 60,1, музлатгичларда 32,5, кир ювиш машиналарида эса 65 фоизгача етиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)