Санкт-Петербургдан Кабардин-Болқор Республикасига (Россия) келган олти альпинист Эльбрус тоғидан туриб қутқарувчилардан ёрдам сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Республика фавқулодда хизматларининг билдиришича, альпинистлар айни пайтда 5200 метр баландликда, икки чўққи орасида турибди. Улардан бири ўзини ёмон ҳис қилаётгани боис кўмак сўралгани айтилмоқда.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазирлиги Эльбрус тоғ қидирув-қутқарув отрядининг уч ходими йўл олган, дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)