Миср суди 18 июнь, шанба куни олти киши, жумладан, Al Jazeera телеканалининг икки ходимини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Уларга нисбатан президент Муҳаммад Мурсий мамлакатни бошқарган пайтда миллий хавфсизлик билан боғлиқ ҳужжатларни Қатарга етказганлик айби илгари сурилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ собиқ президент Мурсий Доҳага давлат сири бўлган ҳужжатларни етказиб бериш ва алоқа манбаси сифатида Қатарнинг Al Jazeera телеканалидан фойдаланишда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)