Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон жанубидаги Тируваннамалай шаҳрида хоррор жанридаги «Афсун—2» фильмининг тақдимот намойиши чоғида томошабинлардан бири юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

The Times of India нашрига кўра, фильмдаги воқеалар авжига чиққан пайт 65 ёшли томошабин дўстига кўкракдаги оғриқдан шикоят қилган ва ҳушидан кетган. Тез ёрдам бригадасининг уринишларига қарамай, касалхонада шифокорлар унинг ўлганини қайд этди.

Тиббиёт ходимлари марҳумнинг дўстидан жасадни ёриб кўриш учун бошқа касалхонага элтишни сўраган, бироқ у шу кетганича ғойиб бўлган. Ҳозирда полиция икки эркакнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)