Малайзияда муваффақиятли равишда моделлик карьерасини олиб бораётган ўзбекистонлик Далер Юсуф (Ҳамроқулов) HyppTv телеканалида «Лип-Лап қироллиги» сериалида бош ролни ижро этмоқда. Бу ҳақда My Day маълум қилди.
Ўтган йили Далерга Малайзия телевидениесидаги ситкомда иштирок этиш таклиф этилди, шундан сўнг у мазкур сериалга чақирилди. Унда онаси вафотидан сўнг оиласини ахтариб Ўзбекистондан Малайзияга йўл олган Адам исмли йигит ҳақида ҳикоя қилинади.
Далер Ўзбекистон, Сингапур, Филиппин, Индонезия, Таиланд, Малайзияда модель бизнеси билан шуғулланган, BlackBerry, Burger King ва Samsung каби брендлар реклама кампанияларида қатнашган. 19 ёшида Ўзбекистонни тарк этган Далер интервьюларидан бирида онасининг уруғ-аймоқлари Малайзиядан эканлигини билдирганди.
Далер малай тилини мустақил ўргана бошлаган, 2015 йили эса Unisel университетига ўқишга кирган. У сериалда суратга тушиш ишлари якунлангач Греция, Санторини ва Буюк Британияга янги лойиҳаларда иштирок этиш учун жўнаб кетиш ниятида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)