• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Созанда, бастакор ва хонанда Фарҳод Саидовнинг концертидан репортаж (фото)

    Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида 8—9 июнь кунлари «Сарбон» гуруҳи яккахони Фарҳод Саидов «Сеҳрли созлар» деб номланган жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этди. Дастурнинг иккинчи кунида меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад концерт ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Дастур бироз кеч, бироқ ўзига хослик билан бошланди — Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов концерт учун Азиз Саид томонидан махсус ёзилган муқаддимани ўқиб эшиттирди. Сўнг, мухлисларнинг давомли қарсаклари остида, созанда, бастакор ва хонанда Фарҳод Саидов саҳнага чиқиб келди.

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    «Саҳрои оҳанглар» номли мусиқий композиция билан бошланган дастурнинг биринчи бўлимида «Кута-кута», «Қуралай», «Эрка нигорим», «Кабутар» номли тароналар куйланди. Ушбу бўлимда куйланган «Мени севсанг» деб номланган қўшиқни концертга ташриф буюрган деярли барча меҳмонлар хонанда билан биргаликда жўр бўлиб куйлади.

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Қизиқчи Зокир Очилдиевнинг чиқиши якунланиши билан дуэтлар қисми ва концертнинг иккинчи бўлими бошланди. Унда италянча «Соле мио» қўшиғи Азиза Муҳамедова билан, «Аиша» номли қўшиқ эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова билан бирга маромига етказиб ижро этилди.

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Дуэтлардан сўнг «Қайларда кўрганман сани», «360 кун ёндим», «Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар» тароналарини хонанда мухлислар билан биргаликда куйлади. «Севгилим», «Қаро кўзим», «Мавриги», «Лазги» қўшиқлари эса концерт меҳмонлари томонидан яхши кутиб олинди. Дастурнинг иккинчи кунида сценарий бузилди — талабларга биноан, «Қизми бу, кийикми бу» таронаси ижро этилди.

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Фарҳод Саидов 2014 йилги концертида жуда муваффақиятли чиққан саҳна кўринишини яна такрорлади — у афғон рубоби, электрогитара, фортепиано, скрипка, электротабле, прима-рубоб каби чолғу асбобларини шу даражада юқори маҳорат билан чалдики, буни сўз билан таърифлаб бўлмайди.

    Концертга пухта тайёргарлик кўрилгани, ҳар бир қўшиққа узоқ вақт ёндашилганини алоҳида қайд этиш жоиз, хонанданинг саҳнада ўзини тутиши, маданияти, маҳорати — барчаси тахсинга лойиқ. «Мухлислар олиб келган гул оёқости бўлиши мумкин эмас, ҳаммасини уйга олиб кетаман», — дея гулларни қабул қилган Фарҳод Саидов, гулларни саҳнага қўймай, шогирдлари ёрдамида саҳна ортига олиб чиқиб қўйди.

    Фото: Озод Жамол

    Фото: Озод Жамол

    Концерт «Ватан» деб номланган қўшиқ билан якунига етди. Шундай қилиб, хонанда Фарҳод Саидов 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Истиқлол» санъат саройида қўйилиши режалаштирилган концерт дастурларини якунлаб берди.

    Феруз Муҳаммад,«Дарё» учун махсус

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    18.06.2016, 20:35   Изоҳ (0)   15166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Хизматингизда Тошкентнинг энг зўр, ‘самий дискотечний’ группаси!». «Болалар»нинг илк клипларидан бири

    18.06.2016, 11:00

    Фото: Шоҳруххонни қучоқлаб олган Асал Шодиева, Асал Шодиевани ўпмоқчи бўлаётган Зебо Наврўзова

    17.06.2016, 21:55

    Руслан Шарипов: Ҳаммасига ўзим айбдорман

    17.06.2016, 21:35

    Кристина Гримми ўлдирилиши сабаблари маълум қилинди

    16.06.2016, 17:08

    Таниқли дубляж режиссёри Матёқуб Орзиев вафот этди

    14.06.2016, 10:34

    Асал Шодиеванинг тўйдан кейинги илк суратлари пайдо бўлди (фото)

    13.06.2016, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.