Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Папуа — Янги Гвинея полицияси мамлакат пойтахти Порт-Морсбида талабалар намойиши иштирокчиларига қарата ўт очди, қурбонлар ва ярадорлар бор. Бу ҳақда «Киодо» ахборот агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Баъзи маълумотларга қараганда, камида тўрт киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ одам яраланган.

Минглаб талабалар бош вазир Питер О’Нил коррупцияда айбланган намойиш шиорлари остида мамлакат парламенти томонга юриш уюштиришга уринди.

Полиция намойиш ташкилотчиларини қўлга олишга ҳаракат қилганда, тўқнашувлар ва отишма бошланди.

2014 йилда мамлакат бош вазири О’Нилни ҳукумат харажатлари билан боғлиқ қонунбузилишларда гумон қилиб, ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарилган эди. Бироқ ҳукумат раҳбари суд орқали ушбу қарорнинг ижросини тўхтатишга эришган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди