Россиянинг Ан-26 ҳарбий самолёти Эстония чегарасини кесиб ўтмаган. Ҳаво кемаси Калининград—Санкт-Петербург йўналишида режадаги парвозни амалга оширган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Парвоз қатъий белгиланган йўналишда кечган. Учиш давомида самолёт ҳаво трассасидан оғмаган ва Эстония ҳаво чегарасини бузмаган, буни объектив назорат материаллари ҳам тасдиқлаб турибди», — дея изоҳ берилган матбуот хизмати хабарида.
Эстония мудофаа вазирлиги Россияга тегишли Ан-26 ҳарбий самолёти 7 июнь, маҳаллий вақт билан 9:51 да мамлакат ҳаво чегарасини бузгани, ҳаво ҳаракати хизмати билан алоқага чиқмаганини билдирганди. Мазкур ҳодиса муносабати билан Россия элчиси Эстония ТИВга чақирилди ва унга норозилик нотаси топширилди.
Изоҳ (0)