Папуа — Янги Гвинея полицияси мамлакат пойтахти Порт-Морсбида талабалар намойиши иштирокчиларига қарата ўт очди, қурбонлар ва ярадорлар бор. Бу ҳақда «Киодо» ахборот агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Баъзи маълумотларга қараганда, камида тўрт киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ одам яраланган.
Минглаб талабалар бош вазир Питер О’Нил коррупцияда айбланган намойиш шиорлари остида мамлакат парламенти томонга юриш уюштиришга уринди.
Полиция намойиш ташкилотчиларини қўлга олишга ҳаракат қилганда, тўқнашувлар ва отишма бошланди.
2014 йилда мамлакат бош вазири О’Нилни ҳукумат харажатлари билан боғлиқ қонунбузилишларда гумон қилиб, ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарилган эди. Бироқ ҳукумат раҳбари суд орқали ушбу қарорнинг ижросини тўхтатишга эришган эди.
Изоҳ (0)