АҚШ адлия вазирлиги инвесторлардан, гўёки, Uber, Airbnb ва бошқа йирик компаниялар акцияларини сотиб олиш учун 10 миллион доллар жалб қилган, бироқ ушбу маблағларни тунги клублар, казино, ресторанлар ва бошқа кўнгилхушликлар учун сарф қилиб юборган икки нафар калифорнияликни фирибгарликда айбламоқда, деб ёзади «Vc.ru».
Жасвант Жилл ва Хавьер Карлос Риос, тергов версиясига кўра, ўзларини JSG Capital Investments жамғармаси топ-менежерлари деб таништирган ва инвесторларга IPO (акцияларни бозорга чиқариш) олдидан йирик компаниялар акцияларига сармоя киритишни таклиф қилган.
Ўз мижозларига фирибгарлар йилига 60 фоизгача ҳажмда фойда кўришни кафолатлаган.
Вазирлик Жилл ва Риос ҳеч қачон акциялар сотиб олиш билан шуғулланмаганини аниқлади. Бунинг ўрнига, улар янги инвесторларнинг маблағларини аввалги мижозларга тўловни амалга оширишда ишлатган. Ўзлаштирилган 5,5 миллион долларни фирибгарлар кўнгилхушликларга сарфлаб юборган.
Изоҳ (0)